Афғонистоннинг “ARIANA News” телеканали бошловчиси Фардин Амини сирли равишда ҳаётдан кўз юмди.
“TOLO News” хабарига кўра, журналист номаълум кимсалар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида вафот этган. Кобул полицияси ҳам Aминининг ўлимини тасдиқлади. Аммо воқеа тафсилотлари ҳақида маълумот бермаган, деб ёзмоқда Regnum.ru хабарига таяниб xs.uz.
Бир кун олдин Aфғонистоннинг “Enikass TV” телеканали журналисти ва телебошловчиси Малала Майванд ҳаётдан кўз юмган эди. Малала ва унинг ҳайдовчиси Aфғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида содир этилган қуролли ҳужум пайтида ўлдирилган. Ҳужум номаълум шахслар томонидан амалга оширилган.
Йил бошидан буён 30 мамлакатда камида 80 нафар оммавий ахборот воситалари ходимлари ўлдирилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир.






