«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Тошкентдаги автобус бекатларида дўконлар олиб ташланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Zamon» дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, кузатишлар давомида дўконлар бекат йўловчиларига ноқулайликлар келтириб чиқараётгани аниқланган. Уларнинг ўрнини янги инновацион автобус оралиқ бекатлари эгаллайди. Шунингдек, «Тошшаҳартрансхизмат» AЖ томонидан пойтахтда тезюрар автобуслар тизимини жорий қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 7 та асосий нуқта белгилаб олинган. 18 ва 24 метрлик тезюрар автобуслар аввалги трамвай йўлида ҳаракатланади. Лойиҳа қиймати тахминан 26 млн долларни ташкил қилади.
Aввалроқ Тошкентдаги айрим автобус йўналишлари мақбуллаштиртирилганини хабар қилган эдик.






