АсосийJamiyat

2020 йилда коррупцион ҳаракати туфайли ишдан бўшатилган ИИВ ходимларининг сони маълум қилинди

'2020 йилда коррупцион ҳаракати туфайли ишдан бўшатилган ИИВ ходимларининг сони маълум қилинди'ning rasmi

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хотамов иштирокида 10 декабрь куни ўтказилган видеоселекторда тизимда ишлаб келган 70 нафардан ошиқ ходим ўртасида коррупциявий ҳолатлар аниқлангани айтиб ўтилган.  Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Йиғилишда жорий йилнинг 11 ойи давомида коррупцион характерга эга салбий ҳолатларга йўл қўйганликлари учун 23 нафар ходим ички ишлар органлари тизимидан бўшатилганлиги, уларнинг 11 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги, 40 нафарига эса интизомий жазо чоралари қўлланилганлиги маълум қилинди.

Йиғилишда Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги ишларнинг аҳволи муҳокама қилинди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар