Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани Шахристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Аниқланишича, бугун, 12 декабрь куни Юнусобод тумани, Гисар кўчасида шахси номаълум ёши тахминан 35-40 лардаги осиё миллатига мансуб аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.






