АсосийJamiyat

“Қишлоқларда ҳам кўп қаватли уйлар қурилади” - Ҳоким

'“Қишлоқларда ҳам кўп қаватли уйлар қурилади” - Ҳоким'ning rasmi

Фарғона вилояти ҳокими ўз мурожаатномасида яна бир муҳим бўлган соҳа – қурилиш соҳаси ривожига ҳам тўхталиб ўтди. Аҳамиятлиси, Фарғона вилоятида давлат дастурларидан ташқари, тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига ҳам кўп қаватли уйлар қурилади.

Хайрулла БОЗАРОВ, Фарғона вилояти ҳокими:

— Келгуси йилда қурилиш соҳасини ривожлантиришга устувор вазифа сифатида асосий эътиборни қаратамиз. 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида 724,2 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига 93 та ижтимоий ва инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

БАЪЗИ ШАҲАР ВА ШАҲАРЧАЛАРНИНГ БОШ РЕЖАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ 

Сессияда келтирилишича, энг аввало, Марғилон ва Қўқон шаҳарлари Бош режаларини кўриб чиқилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилади. Олтиариқ туманининг Тинчлик шаҳарчаси ва Бувайда туманининг Янгиқўрғон шаҳарчаси Бош режалари ишлаб чиқилади.

ВА НАФАҚАТ ШАҲАР ВА ШАҲАРЧАЛАР...

Ҳудудларда кўп қаватли уй жой фонди бозорини яратиш мақсадида барча коммуникацияни ҳисоб-китоб қилган ҳолда массивлар танланиб, йўлдош шаҳарчаларга айлантириш лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни бошлаганмиз. Бу борада, 2021 йил “Наврўз” байрамига 300 та кўп қаватли 11,2 мингта хонадондан иборат уйларни фойдаланишга топшириш бўйича хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, аҳолини уй-жойларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар йили шундан кам бўлмаган миқдорда уйлар қуриш чораларини кўрамиз. Бундан буёғига қишлоқларда ҳам кўп қаватли уйлар қурилади”, - деди ҳоким.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

Мавзуга оид:

2021 йил Фарғона вилоятини яхши янгиликлар кутяпти: Ҳоким ваъдасини олдик

Орттирилган бюджет маблағлари қаерларга сарфланди? Ҳоким ҳисоб берди

 

 

    Бошқа янгиликлар