АсосийJamiyat

Пойтахтда "ким ўзар"га ҳаракатланган автобуслар ҳайдовчилари жаримага тортилди

'Пойтахтда "ким ўзар"га ҳаракатланган автобуслар ҳайдовчилари жаримага тортилди'ning rasmi

Шу йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида 38–сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси ҳамда 58-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси "ким ўзар"га ҳаракатланган. Ушбу ҳолат ҳақида йўловчилардан бири фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Потребитеь" гуруҳида шикоят ёзиб қолдирган ва пойга ўйнаган автобуслар суратларини жойлаган. 

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди. 

Йўловчилар хаётини хавф остига қўйганлиги ва авария ҳолатини содир этганлиги учун икки ҳайдовчига нисбатан 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-5 моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Мазкур моддага асосан, ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима белгиланади.

    Бошқа янгиликлар