АсосийJamiyat

"Туман тушганда тезликни камайтиринг, чироқларни ўзгартирманг ва қувиб ўтманг" — ЙҲХББ

'"Туман тушганда тезликни камайтиринг, чироқларни ўзгартирманг ва қувиб ўтманг" — ЙҲХББ'ning rasmi

Сўнгги кунларда мамлакатимизда қалин туман тушиши ҳолати кузатилмоқда. Бу эса ҳайдовчилар автомобиль йўлларида ҳаракатланганида кўришни чеклайди. 

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчиларга туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/соатгача камайтиришни, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмасликни ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишни сўраб, мурожаат қилди. Ва қуйидаги тасвияларни берди:

  • Йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш;
  • Ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлаш;
  • Қалин туман тушганда, автомобиллар орасидаги масофани узоқроқ сақлаш;
  • Йўналишни ўзгартирганда янаям эҳтиёт бўлиш;
  • Туман тарқалишини хавфсиз жойда кутиб туриш.

    Бошқа янгиликлар