АсосийJamiyat

Андижондаги ИМТТ ходимлари 6 ойдан бери маошига тўланадиган қўшимча ҳақни олмаган. Бунга асос бормиди?

'Андижондаги ИМТТ ходимлари 6 ойдан бери маошига тўланадиган қўшимча ҳақни олмаган. Бунга асос бормиди?'ning rasmi

Андижон шаҳар адлия бўлими томонидан Андижон шаҳар 46-сон ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (ИМТТ)нинг бир гуруҳ ишчи ходимларининг пандемия даврида ойлик маошларига қўшимча ҳақ тўланмаётганлигидан норози бўлиб, шаҳар Адлия бўлимига мурожаат қилган.

Ўрганиш давомида 46-ИМТТда ишлаётган 38 нафар ходимларнинг ойлик иш ҳақларига  Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 апрелдан 1 октябрга қадар жами 205 млн 989 минг сўм миқдорда лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоизлик қўшимча ҳақ асоссиз тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Вахоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорининг 3-бандида “2019 йил 1 июндан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши, 2019 йил 
1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган.

Мурожаат асосида Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ижроси ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти Андижон шаҳридаги 31, 40, 50, 51-сон ИМТТларда ҳам таҳлил қилинганда, уларда ишловчи жами 207 нафар ишчи ходимларга 1 млрд сўмдан зиёд қўшимча ҳақлар ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш натижасига кўра, Андижон шаҳар Мактабгача таълим бўлимига 2020 йил 20 ноябрь куни 11/252/1-3-сон билан киритилган тақдимномага асосан, 5 та ИМТТларда ишловчи жами 245 нафар ходимларга 1 млрд 500 млн сўм қўшимча ҳақлари тўланиши, мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар