АсосийJamiyat

Россияда ўтказилган халқаро фестивалда ўзбекистонликларнинг «Турандот» спектакли ғолиб бўлди

'Россияда ўтказилган халқаро фестивалда ўзбекистонликларнинг «Турандот» спектакли  ғолиб бўлди'ning rasmi

2020 йил ноябрь ойида Россия Федерацияси Маданият вазирлиги кўмагида МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси томонидан ташкил этилган Халқаро тeатр санъати фестивали бўлиб ўтди.  Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ушбу фестивалда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, санъатшунослик фанлари номзоди, МДҲ халқаро ташкилотининг Маданият ва санъат таълими бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзоси Темур Рашидов бадиий раҳбарлигида Театр санъати факультети 4-курс «Эстрада актёрлиги санъати» бўлими талабалари К.Госси асари асосида яратилган «ТУРАНДОТ» спектакли билан қатнашиб, «Энг яхши спектакль» номинациясида ғолиб бўлди ва диплом билан тақдирланган.  

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ушбу жамоаси 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилган халқаро фестивалларда иштирок этиш учун таклиф этилди.

 

    Бошқа янгиликлар