Хорижда ишлаш истагида бўлган, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки меҳнат миграциясидан ватанга қайтган фуқароларда миграция ва реинтеграция билан боғлиқ кўплаб саволлар, таклифлар ёки муаммолар бўлиши табиий.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, Агентлик ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамкорлигида меҳнат мигрантлари учун очиқ мулоқот имкониятини яратиш мақсадида меҳнат миграцияси соҳасидаги янгиликларни фуқароларга етказиш, уларга тезкор ҳуқуқий маслаҳат бериш ва мурожаатларини онлайн қабул қилиш учун қулай бўлган consalting.labormigration.uz платформаси ишга туширилди.
Мазкур платформа орқали соат 9.00 дан 18.00 га қадар ҳар куни (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соҳа мутахассислари томонидан онлайн консультациялар бериб борилади.
Тезкор онлайн маслаҳат олиш учун consalting.labormigration.uz платформаси орқали савол йўллашингиз мумкин.






