АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ОТМ талабаларига академик таътил қандай ҳолларда берилади?

'Ўзбекистонда ОТМ талабаларига академик таътил қандай ҳолларда берилади?'ning rasmi

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун;
  •  саломатлигини тиклаш учун;
  • ҳомиладорлик ва туғиш учун;
  •  болаларни парвариш қилиш учун.

 Академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

➖ ҳарбий хизматни ўташ учун –  ҳарбий хизматни ўташ муддатига;

➖ саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;

➖ ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун –  ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига.

 Талабаларга ўқиш давомида 2 марта, (тиббиёт таълим муассасалари талабаларига 3 мартагача) академик таътил берилиши мумкин.

1-курс талабаларига академик таътил фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади.

Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

 

    Бошқа янгиликлар