АсосийJamiyat

Наманганда 39 436 нафар фуқаро “Темир дафтар”дан чиқарилди

'Наманганда 39 436 нафар фуқаро “Темир дафтар”дан чиқарилди'ning rasmi

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.  

 Президентнинг 2020 йил 26-27 июн кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича вилоятда 24 382 та эҳтиёжманд оила, 39 468 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз “Темир дафтар” рўйхатига олинган.  

 Сентябрь-ноябрь ойларида сектор раҳбарлари томонидан 527 та оила ва 1 502 та меҳнатга лаёқатли фуқаролар қўшилиб, “Темир дафтар”да жами 34 761 та оиланинг 47 858 та меҳнатга лаёқатли фуқаро рўйхатлари шакллантирилган.  

 10 декабр ҳолатига даромад манбаига эга бўлган 25 269 та оиланинг 39 436 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзосини халқ депутатлари кенгаш қарорлари билан “Темир дафтар”дан чиқарилди.

 “Темир дафтар”га киритилган 34 761 та оиланинг 47 652 нафар меҳнатга лаёқатли аъзоси ишга жойлаштирилди.

 

    Бошқа янгиликлар