АсосийJamiyat

Тошкент вилояти ИИББ босқинчини қўлга олишда кўмак сўрамоқда

'Тошкент вилояти ИИББ босқинчини қўлга олишда кўмак сўрамоқда'ning rasmi

Гумонланувчи 21.06.1990 йилда туғилган Холмуродов Элмурод Дилмурод ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қидирилмоқда. 

ИИББнинг хабар қилишича, Э.Холмуродов шу йилнинг 10 декабрь куни Қибрай тумани ҳудудида тахминан 350 млн сўмлик тилла буюмларни босқинчилик йўли билан эгаллаб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу шахсни кўрганлар ёки у ҳақда маълумотга эга бўлганлар 102 ёки +998702023788, +998998840002, +998333350002 рақами орқали ёки ҳудудий ИИБларига хабар беришлари сўралади.  

"️Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланади ва муносиб рағбатлантирилади" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар