АсосийJamiyat

Навоийда рухсат берилган квотадан ташқари 13 мингдан ортиқ ҳайвон ноқонуний овланган — Бош прокуратура

'Навоийда рухсат берилган квотадан ташқари 13 мингдан ортиқ ҳайвон ноқонуний овланган — Бош прокуратура'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан республика ов ва балиқ ови спорт бирлашмасининг Навоий вилояти бўлими ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Навоий вилояти бошқармасида  текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда. 

2019-2020 йилги ов мавсумида рухсат берилган квотадан ташқари жами 13 минг (қуён, ғоз, ўрдак ва бошқа.) бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овланишига имконият яратилганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Навоий вилояти бошқармаси мансабдор шахслари 2019 йилги ов мавсумида 1 707 ҳолатда овчилар томонидан ноқонуний ов амалга оширилганлиги бўйича ўз вақтида маъмурий чоралар қўлламаганликлари натижасида, 1,9 млрд сўмлик жарималар бюджетга ундирилмасдан, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар