Ҳозирги кунда ҳорижий консультантлар томонидан 3 та (Чилонзор буюм бозори, Чорсу савдо маркази, ТТЗ) йўналишларида BRT (Bus Rapid Transit) – тез юрар автобус хизматини ташкил этиши таклиф этилмоқда. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик Жамияти томонидан ташкил этилган пресс-турда маълум қилинди.
Бунда,
Чилонзор буюм бозори – Чорсу савдо маркази йўналшиши ўртача масофаси 20,6 км, тасарруф тезлиги:
25 км/соат; ўртача қатнов вақти 50 дақиқа. оралиқ интервал: 4 дақиқани, ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 42 мингтани;
Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Навоий кўчаси 6,2 км, Шаҳрисабз кўчаси 3,2 км, Ш.Руставели кўчаси 6,2 км, Гавҳар кўчаси 2,4 км, Бунёдкор кўчаси 2,6 км;
Чорсу савдо маркази – ТТЗ йўналиши ўртача масофаси 20 кмни ташкил этиб, тасарруф тезлиги:
25 км/соат; ўртача қатнов вақти 48 дақиқа, оралиқ интервал:
3 дақиқани, кунлик ташилиши кутилаётган йўловчиларнинг ўртача оқими 27 мингтани ташкил этади.
Йўналиш ҳаракатланадиган кўчалар: Юзрабод кўчаси: 2,18 км, Феруза кўчаси 1,72 км, М.Улуғбек кўчаси 7 км, Махтумқули кўчаси 1,8 км; Шаҳрисабз кўчаси 1,1 км, Навоий кўчаси 6,2 км.
Ушбу алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини ташкил этиш орқали, кунлик йўловчи оқими 122 мингдан зиёд йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатиш режаллаштирилмоқда;
мазкур йўналишларда жойлашган 36 та чорраҳаларни қайта лойиҳалаш ишлари кўзда тутилган бўлиб, алоҳида йўлакларда ҳаракатланувчи автобус йўналишларини такрорловчи 50 та автобус ва 8 та йўналишли такси йўналишларининг ҳаракатига ўзгартиришлар киритилади.
Тошкент шаҳрида мазкур тизим яратилиши орқали одамларнинг бир манзилдан иккинчи манзилга шахсий ёки енгил автомобилга нисбатан жамоат транспортида тезроқ етиб бориши таъминланади.
Бу эса ўз навбатида, аҳоли учун шахсий автомобилдан кўра жамоат транспортида ҳаракатланиш афзалроқ ҳисобланади, дейилган маълумотда.






