АсосийJamiyat

Синоптиклар бу ҳафта кутилаётган об-ҳаво ҳақида хабар қилди

'Синоптиклар бу ҳафта кутилаётган об-ҳаво ҳақида хабар қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, бугун ва эртага Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Қозоғистоннинг шимолий ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Сурхондарё вилоятида бугун кундузи қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Бугун кундузи баъзи жойларда ва 15 декабрга ўтар кечаси Фарғона водийси вилоятларида бироз қор ёғади.

Республиканинг барча ҳудудларида совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади, бу иқлимий меъёрдан 7-9 даражага пастдир.

16 декабрдан 18 декабргача антициклоннинг совуқ периферияси кучсизланиб, шимоли-шарққа чекина бошлайди. Шу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтаси охирига келиб иқлимий меъёрларга яқинлашади. 18 декабрга келиб, совуқ кечаси 0-2 даража совуққача кучсизланади, кундузи эса ҳаво 7-10 даражагача исийди, дейилган синоптиклар хабарида. 

    Бошқа янгиликлар