АсосийJamiyat

ХТВ мактабларда Янги йил байрамини ўтказиш билан боғлиқ чекловлар юзасидан баёнот берди

'ХТВ мактабларда Янги йил байрамини ўтказиш билан боғлиқ чекловлар юзасидан баёнот берди'ning rasmi

Халқ таълими вазирлиги Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ чекловлар пандемия шароитида болалар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, мактабларда ота-оналардан турли ноқонуний пул йиғимларини олдини олиш мақсадида жорий этилаётганини маълум қилди.

Шунингдек умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш  Республика махсус комиссиясининг қарори билан эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳам тақиқланади.

Мактаб фойеси ва синф хоналарини ўқувчиларнинг қўллари билан ясалган безаклардан ташқари, сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш билан боғлиқ чекловлар ёнғин юзага келиш хавфини олдини олишни кўзда тутади.  

Болалар билан Янги йил байрами тадбирларини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Болажон” ва “Ёшлар” телеканаллари орқали ташкил этиладиган Янги йил телемарафонини томоша қилиш ҳамда оила даврасида ўтказиш тавсия этилади, дейилган Вазирлик расмий баёнотида.

    Бошқа янгиликлар