Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида эр хотинига тан жароҳати етказиб, фарзандининг ахлатини ейишга мажбурлагани ҳақида видеолар тарқалганди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг чиқарган ҳукмига кўра, ўша эркак Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми (Қийноқ) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бундан аввалроқ, Самарқанд вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлганди. Ўшанда турмуш ўртоғини узоқ йил мунтазам калтаклаб ва қийнаб келган эр 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди.






