АсосийJamiyat

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга, нима учун сарфланди?

'Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга, нима учун сарфланди?'ning rasmi

Бугун, 14 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда бу йилги давлат бюджетидан ажратилган катта миқдордаги маблағлар айнан қайси соҳани ривожлантириш учун сарфланди, ўтган йили тасдиқланган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижроси қай даражада таъминланди, инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари қаерга, нима учун сарфланди каби саволлар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишни парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Ҳаитов кириш сўзи билан очаркан, давлатимиз раҳбарининг воҳага ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишилгани, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказилганини таъкидлади. Хусусан, Хоразм вилояти фаоллари билан ўтган йиғилишда долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилиниб, ҳар бир шаҳар ва туман, маҳаллаларда мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, “ўсиш нуқталари” белгиланганини қайд этди.

Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан лойиҳани пишиқ-пухта қилиш бўйича билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олиниб, узоқ тортишув, бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга киритиладиган бўлди.

Сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, шахс, давлат ва жамиятнинг ахборот хавфсизлиги, фуқароларнинг ахборот ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар, шунингдек барқарор миллий ахборот маконини яратиш замонавий жамият ҳаётида муҳим роль ўйнайди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг асосий мақсади – долзарб, ишончли ва жамият учун муҳим бўлган ахборотни эркин тарқатиш жараёнларига кўмак берадиган амалий ҳуқуқий механизмларни яратиш, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва журналистларнинг профессионал фаолиятининг ҳимояси тўғрисидаги қонунчиликни ҳимоясини таъминлашдан иборатдир.

Йиғилишда фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар