АсосийJamiyat

Транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қоидалар тасдиқланди

'Транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қоидалар тасдиқланди'ning rasmi

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қоидалар тасдиқланди. Бу ҳақда Huquqiy axborot канали маълум қилмоқда.

“Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

 Қарорга мувофиқ, электрон турдаги суғурта хизматлари (E-polis) ягона ахборот тизими таркибида амалга оширилади.

2021 йил 1 июлгача ягона ахборот тизими таркибида "E-polis"ларни сотиш ва расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модуллари жорий этилади.

 Қарор билан Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштириш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш қоидалари тасдиқланди.

Унга кўра, Е-полисни сотиш, расмийлаштириш электрон маълумот алмашиш орқали суғурта қилдирувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида амалга оширилади.

 2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича E-polisни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.

E-polis қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилди.

    Бошқа янгиликлар