АсосийJamiyat

Шерободда Cobalt русумли автомобил ағдарилиб кетди(видео)

'Шерободда Cobalt русумли автомобил ағдарилиб кетди(видео)'ning rasmi

Шеробод туманида яшовчи фуқаро Тошкент-Термиз йўналишидаги М39 халқаро аҳамиятга эга автомагистрал йўлида тезликни ошириши, йўлнинг бир ёқлама эканини инобатга олмагани, шунингдек, йўл чироқлар билан ёритилмагани сабаб автоҳалокатга учраган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Бунинг оқибатида Cobalt русумли автомобил ағдарилиб кетган, натижада ҳайдовчи олган оғир тан-жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган, машина салонидаги бир фуқаро эса ҳодиса рўй бериши аввалида машинадан тушиб қолишга улгурган.

Йўлни таъмирлаш ишлари кетаётгани сабабдан йўлда бир ёқлама ҳаракат кетаётган бўлса-да, ҳайдовчи тезликни пасайтирмаган. 

Тошкент-Термиз йўналишидаги М39 халқаро аҳамиятга эга автомагистрал йўли Ўзбекистон Республикаси президентининг қарори билан таъмирланиш ишлари бошланган. Масъуллар келгусида бу каби ҳодисалар содир бўлмаслиги учун йўлга ёритиш мосламалари ўрнатилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар