Андижонлик йигит «Ёш олим – 2020» халқаро танлови олтин медалига лойиқ деб топилди.
Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган «Ёш олим – 2020» халқаро танловида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Андижон давлат университети 1-босқич талабаси Ҳасанбой Қосимов фахрли 1-ўринни эгаллади ва 1-даражали диплом ҳамда олтин медал билан тақдирланди.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатлари олий таълим муассасалари талабаларини қўллаб-қувватлаш, илм-фан, техника ривожланишига ҳисса қўшаётган ёшларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантиришдан иборат.






