АсосийJamiyat

Ўзбекистонда "тонировка" учун рухсатномани онлайн олиш йўлга қўйилади

'Ўзбекистонда "тонировка" учун рухсатномани онлайн олиш йўлга қўйилади'ning rasmi

"Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. 

Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП деб аталади) орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

 

    Бошқа янгиликлар