АсосийJamiyat

Сирдарёда ИИБ ходимини дўппослаган икки фуқаро қамоққа олинди

'Сирдарёда ИИБ ходимини дўппослаган икки фуқаро қамоққа олинди'ning rasmi

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 29 ноябрь куни тунги соат 01-00ларда Гулистон шаҳар Баҳор маҳалласи Тошкент йўли кўчасида жойлашган “Сафина” номли кафеда жанжал содир бўлган.

Келиб тушган хабарига асосан, воқеа жойига ушбу маҳалла профилактика инспектори етиб боради. Инспектор Гулистон шаҳар ИИО ФМБда, маъмурий назоратда турувчи, “Сафина” кафесини иш юритувчиси бўлиб ишловчи фуқаро Д.С ҳамда уч нафар нотаниш шахслар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлигини кўриб, маъмурий назорат остида турган Д.С нинг маъмурий назорат қоидаларини бузиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганлиги сабабли улар ўтирган жойни ўзининг телефон аппарати билан фотосуратга олиб, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш учун уларни 3-сонли ИИБга боришни таклиф қилган.

Шу вақтда, ИИб ходимининг олдига маст ҳолатда бўлган фуқаро К.Л ҳамда маъмурий назорат остида бўлган Д.С келиб, биргаликда ходимга нисбатан носамимий қўпол муносабатда бўлиб, иккаласи бирга профилактика инспекторини бош, юз қисми ва баданини турли жойларига уриб-тепиб тан жароҳати етказишган ҳамда профилактика инспекторининг телефон аппаратини олиб, ерга уриб синдириб яроқсиз ҳолатга келтиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар К.Л ва Д.С ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар