Ҳозирда бу бўйича Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан алимент қарздорликларини муддатида ундириш, шу билан бир қаторда алимент бўйича томонларни тарғибот ва ташвиқот йўли билан келиштириб,имкони бўлса оилаларни тиклаш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Даракчига МИБ хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 18 чи ноябрь кунидан бошланган тадбирлар натижасида Тошкент вилоятида 479 та оила яраштирилиб, алимент бўйича 2 млрд 850 млн карздорлик ундирилди.
Шу билан бир қаторда 269 та қарздор ота ишга жойлаштирилди.






