Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ёзмоқда.
Унга кўра, 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарз жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5.5 млрд. АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2.5 млрд. АҚШ долларигача миқдорда белгиланмоқда.
Амалдаги 2020 йил Давлат бюджетида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 4 млрд. АҚШ доллари миқдорида белгиланган эди.
Мазкур ўзгаришлар пандемия шароитидаги кутилмаган ижтимоий иқтисодий вазият билан боғлиқ эканлиги билан асосланади.






