Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ўз фамилиясидаги –ев қўшимчасидан воз кечди.
У «Ўзбекистон 24» радиоканали эфирида бу ҳақида изоҳ берар экан, энди ўзлигини топганини ва бундан буён унинг шарифи Қудратхўжа деб юритилишини маълум қилган.
– Мен ҳозиргина Давлат хизматлари агентлигида ўз ҳуқуқимдан фойдаланиб шуни расмийлаштирдим, – деди Қудратхўжа Шерзодхон Тожиддинхон ўғли. – Биз ўзлигимизни англамас эканмиз, миллий ғурурни ҳис қилмас эканмиз, ҳеч қачон ривожланмаймиз, деди Ш.Қудратхўжаев.






