ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Жиззахдаги биносини капитал таъмирлаб, пулини ололмаётган тадбиркорнинг очлик эълон қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Хабарларга кўра, Жиззах шаҳрида Ёшлар инновацион марказини қурган қурувчининг 9 млрд сўм ҳақи бир ярим йилдан бери тўлаб берилмаётгани айтилган.
Ёшлар иттифоқининг маълум қилишича ,тадбиркор бинони "Ёшлар қурилиш инвест" МЧЖ буюртмаси асосида капитал таъмирлаган. Ва ҳозирда ушбу масала ўз ечимини топган.
Бугун "Ёшлар қурилиш инвест" МЧЖ ҳамда “Жиззах реал қурилиш таъмир” МЧЖ ўртасида “Келишув битими” имзоланган. Унга кўра, "Ёшлар қурилиш инвест" МЧЖ раҳбари инвесторлардан тўлиқ ҳақини олган.






