Россия президенти Владимир Путин AҚШнинг 46 президенти Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклади. Путин бошқа дунё раҳбарларидан табрик олган Байденни табриклашга шошилмаган.
Путин Байденга табрик телеграммасида "сайланган Президентга катта муваффақиятлар тилаб, глобал хавфсизлик ва барқарорлик учун алоҳида масъулиятни ўз зиммасига олган Россия ва Қўшма Штатлар, ўзаро келишмовчиликларга қарамай, юзага келаётган кўплаб муаммоларни ҳал қилишга биргаликда ҳисса қўшиши мумкинлигига ишонч билдирди", - дейилади Кремл баёнотида.
Россия раҳбари АҚШнинг янги Президентини бошқа давлатларга қараганда кечикиб табриклагани кўплаб ОАВлар учун мавзу бўлди. Жумладан, Путин Байденни сайловдан олти ҳафта ўтиб табриклади, дея қайд этди CНН.






