Яккабоғ тумани давлат архивида электрон нусха яратиш оператори Х.Р. туман ИИБга мурожаат қилиб, 13 ноябрь куни соат 18:00 ларда давлат архиви томонидан сақловга олинган ва қатъий ҳисобда турган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг 2016-2018 йиллардаги жами 3031 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари йўқолган. Бу ҳақда Яккабоғ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилган.
Хабарга кўра, Яккабоғ туман давлат архивчиси Қ.Д. ва архив хўжалик гуруҳида шартнома асосида ишловчи А.Ж.лар томонидан 3031 дона иш ҳужжатлари эски қоғоз йиғувчиларга сотиб юборилгани аниқланган ва улардан 349 дона йиғма жилд иш ҳужжатлари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қашқадарё вилоят ИИБ маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.






