ECA International консалтинг компанияси яшаш учун энг қиммат шаҳарлар номини эълон қилди. Рейтингда энг юқори ўринни Хитойнинг Гонконг шаҳри эгаллаган.
Шунингдек энг қимматли бешликдан Токио (Япония), Ню-Йорк (АҚШ), Женева (Швейцария) ва Цюрих (Швейцария) шаҳарлари жой олди.
Улардан кейинги ўринлар Лондон (Буюк Британия), Тель-Авив (Исроил), Сеул (Корея), Сан-Франциско (АҚШ) ва Йокоҳама (Япония) каби шаҳарларга муносиб кўрилган.
Аввалроқ InterNations компанияси эълон қилган Expat Insider 2020 ҳисоботида эмигрантлар яшаши учун энг яхши шаҳарлар номи маълум қилинганди. Мазкур рўйхатда энг юқори ўринларни Валенсия, Аликанте ва Лиссабон шаҳарлари эгаллаган.






