АсосийJamiyat

Бюджет ходимларига 1 январдан моддий рағбатлантириш пули тўланади

'Бюджет ходимларига 1 январдан моддий рағбатлантириш пули тўланади'ning rasmi

2021 йил 1 январдан бошлаб, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши давом этади, деб хабар бермоқда Kun.uz.

2020 йил давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 январга қадар моддий рағбатлантириш тўловларини ҳисоблаш тўхтатилганди. 

Тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлар бундан мустасно бўлган.

Манбанинг билдиришича, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилишига оид ҳукумат қарор лойиҳаси тайёрланмаган. 

«Тўловлар ҳисобланиши тўхтатилганди, у дастлаб октябр ойигача, кейин йил сўнгига қадар амал қилди. Айни пайтда муддатни яна узайтириш бўйича бирор ҳаракат йўқ, Демак, ҳукуматнинг амалдаги қарори бўйича тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 1 январдан кейин бекор қилинади», — дейди манба. 

Маълумот учун, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларни моддий рағбатлантириш Молия вазирлигининг 1995 йилда қабул қилган низоми билан тартибга солинади. 

    Бошқа янгиликлар