АсосийJamiyat

Вобкентда Маҳаллий бюджет маблағларидан 42 та мактабга ёрдам кўрсатилди - туман Халқ қабулхонаси

'Вобкентда Маҳаллий бюджет маблағларидан 42 та мактабга ёрдам кўрсатилди - туман Халқ қабулхонаси'ning rasmi

Вобкент туманда жами 42 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 1 та Баркамол авлод болалар мактаби фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда умумтаълим мактабларини 2020-2021 ўқув йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 14 та умумтаълим мактабларида эски буржуйка печлар орқали иситадиган мактабларда энерготежамкор, замонавий қозонлар ва иситиш тизимларини алмаштириш учун 2,062 млн. сўм маблағлар ажратилиб, қурилиш ишлариамалга оширилди. Маҳаллий маблағлар ҳисобидан 6 та умумтаълим мактабларида жорий таъмирлаш учун 1,071 млн. сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаб берилди. 

2020-2021 ўқув йилида ва куз-қиш мавсумига қозонлар ишлаши учун 137,0 тонна кўмир ва 385,0 тонна брекет маҳсулоти жами 522,0 тонна кўмир ҳамда брикет ёқилғиси заҳира қилинди.

2020 йил 27 апрель куни бўлиб ўтган табиий офат натижасида зарар кўрган 16 та умумтаълим мактабларида жорий таъмирлаш маҳаллий маблағлар ҳисобидан 4 та умумтаълим мактабларида янги замонавий ҳожатхоналар қуриш ишлари амалга оширилди. 12 та мактабларда эски эшик ва дераза ромларини янги замонавий акфа ромларига алмаштириш, ташқи деворларини ва бетон цоколларини штукатурка қилиш учун жами 2.320 млн. сўм маблағ ажратилиб, ишлар охирига етказилди.2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик даврида маҳаллий маблағлар ҳисобидан жами 42 та умумтаълим мактабларига 11,7 тонна жами 206 млн. сўмлик оқ бўёқ ва пол буёғи тарқатилди.

Дейлик,туман марказида жойлашган 23-умумий ўрта таълим мактаби 1976 йилда қурилган бўлиб, қуввати 536 нафар ўқувчига мўлжалланган. Мактабда 59 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради. Мактабнинг   эшик-деразалари ёғочдан ясалган, қурилганига узоқ йиллар бўлганлиги сабабли яроқсиз ҳолда келиб қолган эди. Куз-қиш мавсумида дераза ва эшик тирқичларидан совуқ шамол кириб, синф хоналарини иситишда бир қанча муаммоларни келтириб чиқарар эди. Мактабнинг  том қисмидаги шиферлари  эса ёрилиб, томдан чакки ўтар эди. Сайёр қабулларда, сектор раҳбарининг учрашувларида аҳоли томонидан   мактабни таъмирлаб беришни сўраб йўлланган мурожаатларга асосан 2020 йилда мактаб қайтадан таъмирланди. Мактабнинг 270 кв. метр том қисмига 180 дона  шифер, эски деразалар ўрнига 236 дона акфа дераза ромлари, эски эшиклар ўрнига 30 дона акфа эшиклар ўрнатилди. Мактабни таъмирлаш учун 950 млн. сўм сарфланди.

Туманнинг энг чекка олис ҳудуди ҳисобланган “Диёр” МФЙ ҳудудида жойлашган 26-умумий ўрта таълим мактаби филиалида 97 нафар бошланғич синф ўқувчилари ўқимоқда. Ушбу бино  1976 йилда қурилган бўлиб, ўта таъмирталаб аянчли аҳволга келиб қолган эди. Аҳоли билан ўтказилган учрашувларда, сайёр  қабулларда ушбу бинони таъмирлаб беришни сўраб кўплаб мурожаатлар тушди. Аҳоли томонидан йўлланган мурожаатларни инобатга олиб,мактаб филиалини таъмирлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан  246 млн сўм маблағ ажратилди ва мактаб филиали 2020 йилда тубдан янгиланди, том қисмидаги шиферлар янгисига алмаштирилди, ёчочдан ясалган эски эшик деразалар ўрнига янги замонавий акфа эшик деразалар ўрнатилди. Иссиқлиқ тизими ҳам янгиланди. Бундан ташқари мактаб учун янги ҳожатхона ҳам қуриб берилди. Эндиликда жажжи болажонлар куз-қиш мавсумида иссиқ, шинам ва кўркам хоналарда таҳсил олишмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

Вобкент туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи 

мутахассиси                                                                        Д.Ҳақулов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                     

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                     

        Фарзандларимиз билан матоларга безак бериб, қўлимиздан келгунча кунига 80 минг сўмдан 100 минг сўмгача пул топамиз. Уй ишларини ҳам қиламиз, фарзандларимиз билан пандемия даврида ҳам ишсиз қолганимиз йўқ. Қизларимиз, шогирдларимиз, хаммамиз биргаликда ишлаб келяпмиз. Уйда ўтирган ишсиз уй бекалари кўп уларга ҳам ўргатиб келяпмиз.

Интервью берувчи; Пешкў тумани Валфажир МФЙ Валфажир қишлоғида яшовчи фуқаро Аслонова Раъно Бахшуллоевна

 

 

 

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар