Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 12 декабрь куни Истанбулнинг Чаталжа туманида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси X.X. (1986 йилда туғилган) жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси D.X. (1993 йилда туғилган) қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Бош консулхона ушбу ҳолатни назоратга олди, марҳумнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Марҳумнинг жасадини 16 декабрь куни Ватанга юбориш режалаштирилган, дейилади хабарда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-36, +90 212-323-20-37.






