АсосийSport

ПФЛ раҳбари: "Чамамда 2020 йил мухлислар меҳри совринига Насаф муносиб"

'ПФЛ раҳбари: "Чамамда 2020 йил мухлислар меҳри совринига Насаф муносиб"'ning rasmi

ПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев Мухлислар меҳри совринига Насаф тепма жамоаси муносиб эканини қайд этди.

Эътибор беринг, Насаф учун нафақат қашқадарёликлар, балки бошқалар ҳам мухлислик қилишди. Насафнинг Чемпионлар лигасида ўйнай олмаслигини ҳамма муҳокама қилди, ҳамма Насаф учун куйиб-пишди. Мен Насаф мухлиси эмасман, аммо... қабилидаги комментлар болалаб кетди.  

Бердиев жамоаси бунга шунчаки эришмади. Футболчилари бир неча ойлаб маош олмаганида ҳам мавсум давомида бирор шикоят келмади, ҳамма тишини тишига қўйиб чидади. Насаф йигитлари фақат футбол ўйнаш билан машғул бўлдики, унинг ортидаги бирорта ишкалда кўриниш беришмади. Улар фақат мухлислар учун ўйнашди, томошабоп ўйнашди. Мен Профессионал футбол лигасининг барча ходимлари номидан Рўзиқул Бердиев жамоасига миннатдорчилик билдиришни истардим.  

АГМК ва Пахтакорни эса кубок финали билан муборакбод этамиз. Улар финалгача ҳақли равишда етиб кела олишди. 

Мавзуга доир: "Насаф" нега кетма-кет иккинчи бор ОФК лицензиясини қўлга кирита олмади?

    Бошқа янгиликлар