Эртага коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги расмий канали хабар берди.
2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари 2020 йил 17 декабрь куни эълон қилинади.
Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.
Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти - www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.






