АсосийJamiyat

"Меҳр саховат" кўкрак нишонига сўхликлар лойиқми?

'"Меҳр саховат" кўкрак нишонига сўхликлар лойиқми?'ning rasmi

Ҳа, албатта лойиқ! Президентимиз томонидан халқимизнинг оғирини енгил, йўғини бор қилишга ёрдам бераётган сахий тадбиркорлардан айримлари "Меҳр саховат" кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида Сўх туманидан бўлган тадбиркорлар ҳам бор. Сўхлик депутат ўз каналида саховатли тадбиркорларга ва ҳамқишлоқларини ушбу эътирофга лойиқ кўрган Президентимизга миннатдорлик билдирди. Жумладан у шундай ёзмоқда:

"Муҳтарам Президентимиз томонидан тасъсис этилган  "Меҳр саховат" кўкрак нишонига сўхликлар лойиқми?

 Пандемия даврида Сўх тумани Ҳазрати Али МФЙ да кўп ишлар амалга оширилди, жумладан ҳудудда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларга Президентимиз томонидан берилган моддий ёрдамлар жамоатчилик назорати остида манзилли тарқатилди. 

Ҳукуматимизнинг эътиборидан руҳланиб Ҳазрати Али МФЙ да яшовчи Тўйчиев Валижон, Нишонова Юлдузхон, Юлдошев Асқарали, Аминов Шуҳратжон, Шарипов Бахтиёр, Нодиров Ойбек, Шодиев Ҳасанхон, Маҳмудов Кароматилло, Муллоев Наримон, Раҳмонқулов Суҳробжон ва бир қатор Саховатли тадбиркорлар “Саховат ва кўмак” тадбири доирасида ҳудудда яшовчи кам таъминланеган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатишган. 

Ҳазрати Али МФЙ маъмурияти томонидан ҳудудда “Уйда қолиб китоб ўқинг, биз сизни тақдирлаймиз” “Намунавий томорқа” каби танловлар уюштирилиб, ғолиблар тақдирланди. Бу ишлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди.

 Ушбу Саховатли тадбиркорлар ҳамда раҳбарларнинг арзимас ишлари инобатга олиниб, муҳтарам Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳр саховат” кўкрак нишони билан Ҳазрати Али маҳалласидан Саховатманд тадбиркор Тў0йчиев Валижон, Ҳазрати Али МФЙ раиси Нишонов Субҳонали, Раис ўринбосари Тошев Самежон ва шифокор Шодиев Фарҳоджонлар тақдирланишди.

 Туман кенгашининг депутати Ҳазрати Али МФЙ раиси Нишонов Субҳонали Тураевич ташаббуси билан ҳафта давомида Ҳазрати Али МФЙ Саховатманд тадбиркори “Меҳр саховат” кўкрак нишони соҳиби Тўйчиев Валижон Баҳронович ҳомийлигида Сўх тумани Истиқлол МФЙ ҳудудида қурилаётган Иноятуллоҳ жомеъ масжидига эллик миллион сум маблағ ҳадя қилинди, Ҳазрати Али МФЙ ҳудудида яшовчи боқувчисини йўқотган Шаҳобова Соҳибахон хонадони бир ярим миллион сўм маблағ эвазига табий газ  билан таъминлади, Сариканда ва Ҳазрати Али МФЙларда яшовчи 33 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга гўшт маҳсулоти тарқатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди,  Мулгон МФЙда яшовчи Гадоева Бибихонга беш юз минг сўм моддий ёрдамлар кўрсатилди.  

Ҳазрати Али МФЙ маъмурияти номидан Муҳтарам Президентимиз, Саховатпеша тадбиркорларимиз ҳамда “Меҳр саховат” кўкрак нишони соҳиби В.Б.Тўйчиевга миннатдорчилик билдирамиз", дейди сўхлик депутат.

    Бошқа янгиликлар