Самарқанд вилояти Оқдарё туманида одам ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 14 ёшли фуқаро кечки 19:30ларда "Tracker" машинасини уйидан ҳайдаб, олиб чиқиб кетади. Сўнг ўртоқларига қўнғироқ қилиб, уларни ҳам чақиради. Кечки 23:30ларда бошқарувда бўлган 14 ёшли йигит тезликни меъёридан ошириб, бошқарувни йўқотади ва йўл белгиси ўрнатилган бетон тўсиққа бориб урилади. Натижада машинада ҳайдовчининг ёнидаги ўриндиқда ўтирган 14 ёшли йигит вафот этган.
Ушбу ҳодиса юзасидан гувоҳлик берган ҳайдовчининг отаси, ўғлига қилган қилмишига яраша жазо беришларини сўрамоқда.
Шунингдек, ушбу ЙТҲ содир бўлишига сабаб бўлган бошқа ҳолатлар ҳам таҳлил қилинган.






