Профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди
Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.
2020-2021-ўқув йили учун профессионал таълим муассасаларига саралаш имтиҳонлари 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилди.
Бунда саралаш имтиҳонлари коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида бўлиб ўтди.
Бугун 17 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари эълон қилинди.
Абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларидан билиб олишлари мумкин.
Шунингдек, саралаш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилган коллеж ва техникумлар натижалари Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган бўлиб, абитуриентларда texnikum.dtm.uz сайти орқали ҳам ўз натижаларини билиш имконияти мавжуд.