АсосийJinoyat

"Абу Сахий" бозорида 25 ёшли йигит акасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

'"Абу Сахий" бозорида 25 ёшли йигит акасини пичоқлаб ўлдирди (видео)'ning rasmi

Тошкентда ака ўз укаси томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 16 декабрь куни соат 16:30 ларда Чилонзор туманидаги “Тошкент савдо маркази” комплекси ҳудудидаги 5-блок, “G” қатор, 127-савдо дўкони олдида 1995 йилда туғилган Н.М. (судланган, ишсиз) ўзаро келишмовчилик оқибатида акаси, 1991 йилда туғилган О.М.ни (судланган, ишсиз) ўнг кўкрак қўлтиқ ости соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.    

Оқибатда, О.М. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан Н.М.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисм “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар