"Ҳикояни таржима қилинг" (Транслате а Сторй) лойиҳаси доирасида ЮНEСКО Халқ таълими вазирлиги ва Норвегиянинг ривожланиш агентлиги (Норад) билан ҳамкорликда болалар учун 130 та китоб ўзбек тилига таржима қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазири ўринбосари хабар берди.
Ушбу лойиҳанинг дебочаси сифатида амалга оширилган ишлар, илк муваффақияти ҳақида фикр алмашиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, ЮНEСКО ва Норад вакиллари иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди.
️Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегияси маркази жамоаси томонидан таржима қилинган китоблар Глобал рақамли кутубхонага (Глобал Дигитал Либрарй - ГДЛ) тақдим этилди.
Ушбу китоблардан жой олган бадиий ҳикоялар боғча ва мактаб ёшидаги болаларга ҳам тавсия этилади.