Жорий йилнинг 15 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Ҳаётини хавфга қўйиб видеога тушиш мода бўлдими?" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди.
Видео лавҳада об-ҳаво шароити ёмонлашиб қор ёғганлиги, ерлар музлама бўлганлигига қарамасдан "Малибу", "Спарк" ва "Ласетти" русумли бир неча транспорт воситалари ҳайдовчилари Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Дониш кўчаси бўйлаб гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлиги, "Спарк" русумли, 01 С 503 JB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси ва "Ласетти" русумли автомобиль йўловчиси транспорт воситасининг ён ойнасидан тана қисмини чиқариб, ўзи ва атрофдаги бошқа ҳаракат иштирокчилари саломатлигини хавфга қўйганлиги ҳолати акс этган.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, фуқаро С.Т.га тегишли бўлган "Спарк" русумли, 01 С 503 JB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Х.Т. билан профилактик суҳбат олиб борилган ва белгиланган тартибда чора кўрилган. Видео лавҳада акс этган бошқа қоидабузар ҳайдовчи ва йўловчилар бўйича суриштирув ишлари давом этаётгани маълум қилинди.






