АсосийJamiyat

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг муҳокама бўлаётган фикрини Тошкент вилояти ИИББ Матбуот котиби тўлдирди

'ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг муҳокама бўлаётган фикрини Тошкент вилояти ИИББ Матбуот котиби тўлдирди'ning rasmi

Куни кеча АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида берилган саволга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов: «ИИВ ходимлари ишига халақит бермаган ҳолда тасвирга олиш ва хоҳлаган платформага видеони қўйиш мумкин» -дея жавоб берган эди.

Ушбу жавоб варианти ОАВ вакиллари, блогер ва журналистлар томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқатилди. 

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов эса ушбу фикр ортидан келгусида тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун баъзи тўлдиришларни таништириб ўтмоқчилигини маълум қилди. 

"Аслида қонунда давлат хизматчисини (ИИО ходимларини) «хоҳлаган жойда», «хоҳлаган вақтда» тасвирга олиш ва уни «хоҳлаган платформага жойлаштириш»да баъзи мустасно ҳолатлар мавжуд.

Яъни, агар ИИО ходими фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бораётган бўлса, бунда унинг хизмат фаолиятини тасвирга олиш тақиқланади.  

Шунингдек, қонунчиликка кўра агар ходим ички ишлар органларининг маъмурий бинолари (бош бошқарма, бошқарма, бўлим ёки бўлинмалари) ҳудудида хизмат олиб бораётган бўлса ҳам уни тасвирга олиш мумкин эмас.

Яна бир қўшимча «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра ушбу фаолиятни амалга оширувчи органлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг фаолиятидаги режалари давлат сири ҳисобланади.  

Шунга кўра Ички ишлар органлари таркибидаги тезкор қидирув фаолиятини амалга оширувчи (ЖҚБ) ходимлари ва уларнинг хизмат фаолиятини тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш мумкин эмас", дейилади Тулягановнинг қўшимча изоҳида 

    Бошқа янгиликлар