АсосийJamiyat

Полиэтилен идишда Ласеттига ёқилғи қуйган ИИВ ходимларига қандай чора кўрилди?

'Полиэтилен идишда Ласеттига ёқилғи қуйган ИИВ ходимларига қандай чора кўрилди?'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 декабрь куни ижтимоий тармоқда "Тушунамиз бензин қимматлашиб кетди" сарлавҳаси остидаги фотосурат тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

Фотосуратда "Нексия" русумли, 01 036 VSB давлат рақам белгили хизмат автомашинаси юкхонаси очиқ ҳолда ва ИИВ кийим-бошидаги 2 нафар ходим полиэтилен идишда "Ласетти" русумли автомобилга ёқилғи қуйиш ҳолати акс этган.

Мазкур ҳолат 2019 йилда содир бўлган бўлиб, ўша вақтда "Нексия" русумли, 01 036 VSB давлат рақам белгили хизмат автомашинасини ИИВ ЙҲХББ собиқ ходими И.Дўсматов бошқарган.

Жорий йилнинг январь ойида мазкур ходим ИИВ аттестация комиссияси йиғилиши баёнига кўра нафақага чиқиш учун етарли хизмат муддатини ўтаганлиги инобатга олиниб нафақага чиқарилган.  

Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. 

    Бошқа янгиликлар