Ижтимоий тармоқларда 25 декабрдан Ўзбекистонда карантин чекловлари яна жорий қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати билан боғландик.
ССВ матбуот хизмати ходимининг бизга берган маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда 25 декабрдан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабар ёлғон.
Шу ўринда юртдошларимизга ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ҳар қандай хабарларга ишонмасликни, уларга ойдинлик киртиши учун рамий манбаларга таяниш кераклигини айтмоқчимиз.
Карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида хабар тарқатганлар манба сифатида Кун.уз сайтини келтиришган. Кун.уз сайти ушбу хабарни рад этди: “Лекин бу маълумот ёлғон ва бунга хабарнинг ўзида бир неча далилларни кўриш мумкин. Жумладан, хабар матнида жуда кўп имловий хатолар мавжуд; хабар манбасига кириб кўрилганда бутунлай бошқа маълумот берилган” дейилади нашр берган изоҳда.






