- Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси бўлган қиз бола калтакланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалганди.
Хабарларга кўра, 3-в синф ўқувчиси 2-гуруҳ тарбияланувчиси 11 ёшли Абдуғофурова Эъзозахон Умиджон кизи калтакланган. Уни 103 - ёрдамчи интернат мактаб ўқувчисини кечки смена тарбиячилари тезроқ ухламагани сабабли урганлиги тахмин қилинган эди.
Ҳозирда мазкур 103-сонли интернат-мактабининг 3-синф ўқувчисини калтаклаганлар устидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда ушбу воқеа тафсилотлари маълум қилинди.
Қизнинг онаси: "Боламнинг гапира олмаганидан фойдаланишяпти, у гапира олганда ким бу ишни қилганини айтиб берарди", – деди.
Унинг айтишича қизини машинада уйга олиб келишгандан кейин уни чўмилтириш учун ваннага олиб кирган. Ечинтириб қараса, қизнинг баданида, билаги, қўллари ва орқасида кўкарган доғлар борлигини кўрган. У бундан жуда ҳайратланган.
"Мазкур муассасада бундай ишлар содир бўлади, деб ҳеч ўйламагандим... Ҳозирда ўзи-ўзига шикаст етказган деб бизни чалғитишяпти. Қизим ўзини ўзи урмайдику. Ўзини орқасини қандай қилиб тишлаши мумкин?!", дейди она. Калтакланган қизнинг онаси билан Замон мухбири суҳбатлашди. У бўлган воқеаларни гапириб берди. Видеода батафсил:






