АсосийDunyo

Путин 7 ёшгача бўлган фарзанди бор оилаларга ҳар бир бола учун 5000 рублдан ўтказиб беришни ваъда қилди

'Путин 7 ёшгача бўлган фарзанди бор оилаларга ҳар бир бола учун 5000 рублдан ўтказиб беришни ваъда қилди'ning rasmi

Янги йил байрами арафасида Путин 7 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналарига ҳар бир бола учун 5000 рублдан пул ўтказиб беришни ваъда қилди. Бу ҳақда Forbes.ru ёзди.

"Бу фарзандларимизга байрам совғаси бўлсин!" – деди президент.

 "Бу йил оммавий болалар тадбирлари бекор қилинди. Янги йил байрами эса алоҳида ўзига хос байрам. У орзулар ва ниятлар байрами. Мен бу қарорга келишдан олдин ҳукумат билан кенгашдим. 7 ёшгача бўлган фарзандлари бор оилаларга ҳар бир бола учун 5000 рублдан барам совғаси ўтказиб беришга қарор қилдик".

Бунгача президент 2021 йилда ишламайдиган пенсионерларнинг нафақаларини ошириб бериш кўзда тутилаётгани ҳақида гапирган ва агар бюджет имкониятлари кўтарса ишловчи пенсионерларнинг ҳам нафақаларини кўтаришга сўз берганди.

    Бошқа янгиликлар