АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Россиядан кириб келадиган совуқ ҳаво Ўзбекистон бўйлаб ҳароратнинг ёмонлашишига олиб келади

'Дам олиш кунлари Россиядан кириб келадиган совуқ ҳаво Ўзбекистон бўйлаб ҳароратнинг ёмонлашишига олиб келади'ning rasmi

Синоптиклар томонидан Ўзбекистон бўйлаб бугунги ва дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

Маълум қилинишича, бугун қиш Ўзбекистон аҳолисини қисқа муддатли, аммо узоқ кутилган илиқ ҳаво билан ҳурсанд қилишга қарор қилган. Республиканинг барча ҳудудларида асосан қуёшли об-ҳаво кутилди. Кунинг ўртасида ҳаво 5-10 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 13 даража илиққача бўлди. Илиқ ҳаво баъзи жойларда шамолнинг кучайиши билан кузатилди.

Илиқ ва асосан қуёшли об-ҳаво Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳам сақланиб турди, тоғларда ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлди.

Аммо дам олиш кунлари эса қиш яна ўз ҳуқуқларини талаб қилади. Россиянинг жанубий ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистон бўйлаб об-ҳавони ёмонлашишига олиб келади. 

Республиканинг шимолида қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик жумладан шанба кунига ўтар кечаси бошланади. Барча жойларда ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик қорга айланиши билан кузатилади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фақат энг чекка шарқда (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари) шанба куни кун давомида ҳаво булутли, лекин қуруқ бўлиши кутилмоқда.

Якшанба куни ғарбий ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди, Тошкент, Самарақанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида қор кўринишидаги ёғингарчилик куннинг иккинчи ярмигача давом этади ва фақат энг чекка жанубда ва Фарғона водийсида ёғингарчилик бўлиши кун давомида сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати якшанба кунига 2 даража совуқ 3 даража илиқ қийматларигача пасаяди.

    Бошқа янгиликлар