Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимларининг юридик шахсларга ер участкаси ажратиш юзасидан қабул қилган қарорларида қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Бу бўйича17 декабрь куни Бош вазир А бдулла Арипов тегишли фармойиши чиқарилди. Бу ҳақда UzA.uz хабар бермоқда.
Фармойишга кўра келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмасликни таъминлаш, шунингдек, бу борада ҳудудлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида ҳокимларга интизомий жазо берилган.
Хусусан, Тошкент вилоятининг ҳокими Рустам Холматов ва Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимовга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси эълон қилинди ҳамда улар келгусида бундай ҳолатлар такрорланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимида қолиши масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.
Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов зиммасига юкланди.






