АсосийJamiyat

Олий ва ўрта махсус таълим вазири таълим муассасаларида ҳижоб ўраш масаласига изоҳ берди

'Олий ва ўрта махсус таълим вазири таълим муассасаларида ҳижоб ўраш масаласига изоҳ берди'ning rasmi

“Тошкент ёшлар форуми—2020” доирасида ўтказилган “Ижтимоий соҳа—2030: таълим ва соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари” мавзусидаги тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов олий таълим муассасаларида ҳижобга рухсат бериладими, деган саволга жавоб берди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

“Ҳамма олий ўқув юртларида ички тартиб-қоидалар мавжуд. Уларга амал қилиш керак. Бу фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай”, — деди олий ва ўрта таълим вазири.

Мусулмонлар идорасининг фатво бўлими бошлиғи рўмол ҳақида “Буни муаммо ёки сиёсий тазйиқ деб талқин қилиш нотўғри”, деб баҳолаган эди.

    Бошқа янгиликлар